Қозоғистонда давлат хизматчиларини қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмлари ишлаб чиқилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Скляр давлат хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш режасини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси чора-тадбирлари «Қозоғистон Республикасининг давлат хизмати тўғрисида»ги қонунининг 56-моддаси билан тартибга солинади. Бу чора-тадбирлар давлат хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш, якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш, тиббий хизмат кўрсатиш ва нафақалар тўлаш доирасида амалга оширилмоқда», — деб ёзади депутат сўровига жавобан Роман Скляр.

Унга кўра, Ҳукуматнинг 2021 йил 8 июлдаги 470-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Қозоғистон Республикасида давлат бошқарувини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Ҳукумат «Давлат хизматчиларининг ижтимоий таъминоти» лойиҳасини амалга оширишни режалаштирган.

«Ушбу лойиҳа доирасида давлат хизматчилари, шу жумладан қўмита ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни қонунчиликда мустаҳкамлаш механизмлари ишлаб чиқилмоқда (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Саноат хавфсизлиги қўмитаси, таҳририят эслатмаси). Умуман олганда, саноат хавфсизлиги соҳасида давлат назорати масалалари ваколатли орган ва Ҳукуматнинг доимий назоратида», — деди Бош вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роман Скляр Саноат хавфсизлиги қўмитаси ходимлари сонини қисқартириш тўғрисидаги қарор юзасидан депутат сўровига жавоб берган эди.

Муаллиф: Aзамат Сиздикбаев

Сўнгги хабарлар