Қозоғистонда давлат бюджетига 1 трлн 381 млрд тг ортиқча тушум тушган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йил якунларига кўра, давлат бюджетига 1 трлн 381 млрд танга ортиқча тушум тушган. Бу ҳақда бугун ҚР Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг раиси Марат Султанғазиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йилда давлат бюджети режаси 100,8 фоизга бажарилди, бу 1 триллион 381 миллиард тенге ёки ўтган йилга нисбатан 17,4 фоизга кўпдир. Республика бюджети 100,3 фоизга, маҳаллий бюджет эса 102 фоизга бажарилди», - деди у.

Унга кўра, жамланма бюджетга хомашё секторидан келадиган тушумлар 7 фоизга, нохомашё сектор тушумлари эса 10 фоизга кўпайди. Шу билан бирга, қўшимча захиралар 916 миллиард тангани ташкил этди. Жумладан, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш - 392 млрд танга, рақамлаштириш 524 млрд қўшимча тушумлар олиб келган.

«Солиқ тушумлари иқтисодиётнинг тоғ-кон саноатидан ташқари бошқа тармоқларида ўсмоқда. Ушбу секторда даромадларнинг пасайиши нефтнинг 10 фоизга ва металларнинг ўртача 13 фоизга пасайиши ҳисобига содир бўлди», - деди Марат Султангазиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар