Қозоғистонда давлат балиқчилик хўжаликлари ходимларининг маоши икки баравар кўпаяди

None
ASTANА. Кazinform - Давлат балиқчилик хўжаликлари оддий ходимларининг маоши жорий йилда икки баравар ошиши мумкин, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Экология вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Балиқчилик хўжаликлари ходимларининг фаолиятининг ўзига хослиги ва оғир жисмоний меҳнатини инобатга олган ҳолда, амалдаги иш ҳақи тизими ҳақиқатга ва уларнинг соҳа ривожига қўшган ҳиссасига тўғри келмайди, дея таъкидлайди Экология вазирлиги.

«Шу муносабат билан барқарор меҳнат ресурсларини шакллантириш ва ёш мутахассисларни жалб этиш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида корхоналарнинг тармоқ ходимларининг иш ҳақини ошириш масаласи ишлаб чиқилди. 2023 йил 1 июлдан иш ҳақининг 2 баравар оширилиши кутилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар