Қозоғистонда даромадини йўқотганларга ҳар ойда 42 500 тг автоматик равишда тўланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда фавқулодда ҳолат туфайли даромадини йўқотганларга тўланаётган 42 500 танга миқдоридаги молиявий ёрдам мамлакатда ФВ муддати узайтирилиши муносабати билан кейинги ойда автоматик равишда тўланади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозир кўпчилик: «Фавқулодда вазият режими узайтирилди. Биз кейинги ойда ижтимоий нафақани олиш учун яна мурожаат қиламизми?» деб сўраяпти. Йўқ. Иккинчи марта мурожаат қилиш керак эмас. Сиз рўйхатдан ўтдингиз, биз тўладик. Биз сизни биламиз. Фавқулодда ҳолат давом этиши туфайли, келаси ой сизга айтмасдан тўлаймиз», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, 16 мартдан 15 апрелгача 42 500 танга ижтимоий тўловлар амалга оширилган. Энди карантин муддати яна 15 кунга узайтирилди. Шу сабабли, жамоатчилик 42 500 танганинг ярми тўланадими, деб сўрамоқда.

«Йўқ, бу тўлов махсус. Агар сиз аризани 29 апрелда берсангиз ҳам, биз уни бир кунга, ярим ойга деб тақсимламаймиз. Агар мурожаат қилсангиз, сизга 42,500 танга тўлиқ тўланади. Кунига ҳисобланмайди. Масалан, фавқулодда вазият 5 кунга чўзилган тақдирда ҳам, биз 42 500 тангани тўлардик», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар