Қозоғистонда дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда
28 Январь 18:43

Қозоғистонда дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 29-31 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан деярли республика бўйлаб беқарор об-ҳаво кузатилади.

Мамлакатнинг кўп қисмида, жанубий ва ғарбий ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда – ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик. Республика бўйлаб туман тушиши, қор ёғиши, шамол кучайиши кутилмоқда. Ҳавонинг ҳарорат фони кечаси ғарбда 0-8 даражагача совуқ, шимолда, шарқда ва марказда 7-20 даражагача совуқ, республиканинг жануби ва жануби-шарқида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Кечаси ҳаво ҳарорати 2-15 даражагача пасаяди», - дейилади «Қазгидромет» хабарида.


Янгиликлар

Архив