Қозоғистонда дам олиш кунлари ҳаво 44 даражагача иссиқ бўлади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қазгидромет мутахассислари 3-5 июнь, дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Шу кунларда Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳавони антициклон белгилайди.

Циклонлар ва атмосфера фронтлари таъсирида фақат ғарбий вилоятлар ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади.

Республиканинг жанубий вилоятларида чанг бўрони эсиб, шамол кучаяди.

Кундузи шимоли-ғарбда, шимолда +36+41°С гача, шарқда +33+39°С гача, марказда +33+41°С гача, жанубда +37+44°С гача, жануби-шарқда +30+39°C гача иссиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар