Қозоғистонда COVID-19га қарши препаратларнинг 48%и маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19га қарши препаратларнинг 48%и маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ягона дистрибюторнинг фаолияти давомида 2009-2019 йилларда 32 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан 3600 та дори-дармон етказиб бериш бўйича 63 та узоқ муддатли шартномалар имзоланган. 2020 йилда уларнинг 586 таси бўйича дори-дармонлар етказиб берилади. Шуни таъкидлаш керакки, COVID-19га қарши препаратларнинг 48%и маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан таъминланади. Бу мавжуд эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларнинг эҳтиёжларини қондиришга имкон беради», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, 10 йил ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари қарийб 300 миллиард тенгега сотиб олинган ва унинг улуши бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида 70 фоизга етган.

Сўнгги хабарлар