Қозоғистонда COVID-19 га қарши вакцинанинг 5 млн дозаси мавжуд
18 Январь 18:57

Қозоғистонда COVID-19 га қарши вакцинанинг 5 млн дозаси мавжуд

NUR-SULTAN. Kazinform – Бош вазир ўринбосари Ерали Тоғжанов Қозоғистонда коронавирусга қарши вакциналар захираси ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда вакциналарнинг мустаҳкам захираси мавжуд – тахминан 5 миллион доза. Улардан 2,8 млн доза вакцинация учун («Спутник V», «QazVac», Sinofarm, Pfizer) ва 2,2 миллион доза («QazVac», Sinofarm, Pfizer) ревакцинация учун.

«Шу билан бирга, аҳолининг энг заиф қатламини ҳимоя қилиш мақсадида ревакцинация учун вакциналарни танлаш кенгайтирилди. 60 ёшдан ошган шахсларга қўшимча равишда Комирнати (Pfizer) вакцинаси таклиф этилади. Мамлакат ҳудудлари ҳам 23,8 миллион дозадан ортиқ вакцина билан таъминланган», - деди у.


Муаллиф: Анеля Қасимова

Янгиликлар

Архив