USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Қозоғистонда чорвачилик кўрсаткичлари ошди

2 Ноябрь 17:02
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда чорвачилик кўрсаткичлари ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 9 ойида чорвачиликнинг ялпи маҳсулоти 2 244,7 миллиард тенгени ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон ва Россия овсил касаллиги туфайли чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотларини ташишга чеклов киритди 2022 йилда Қозоғистон уруғлик ва ўғит сотиб олиш учун 70 млрд тенге сарфлайди Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзли кредитлар берилади

Матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида чорва молларининг 2020 йилнинг январ-сентябрига нисбатан Қозоғистоннинг 10 та вилоятида ўсиши кузатилди. Жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, барча тоифадаги фермер хўжаликларида қорамоллар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга ошган.

Шу даврда хўжалик гўшти ва парранда гўшти 844,0 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, мол гўшти етиштириш 4,9 фоизга ошиб, 361,3 минг тоннани, қўй гўшти 1,6 фоизга ошиб, 101,6 минг тоннани, от гўшти 6,2 фоизга ошиб, 97,6 минг тоннани, парранда гўштини етиштириш 21,3 фоизга ўсиб, 208,5 минг тоннани ташкил этди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив