Қозоғистонда чорва моллари сони сезиларли даражада кўпаймоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров Қозоғистонда чорва моллари сони кўпайиб бораётганини айтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Миллий иқтисодиёт вазирлигининг ҳисоботига кўра, жорий йилнинг 5 ойида қишлоқ хўжалигидаги ялпи маҳсулот ҳажми 2,2 фоизга ўсди ва 934,4 миллиард тангага етди. Бу ўсиш чорва молларининг ишлаб чиқариш ҳажмини 2,3 фоизга, шу жумладан, сўйилган гўштлар ҳажми 3,5 фоизга, сут ишлаб чиқариш 3,2 фоизга кўпайиши ҳисобига таъминланди», - деди Сапархон Омаров Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, Жамбил, Қарағанди, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Шимолий Қозоғистон, Алмати ва Туркистон вилоятлари Қозоғистон республикада энг юқори кўрсаткичларга эришдилар.

«Шунингдек, қорамоллар сони 4,1 фоизга, қўйлар 2,8 фоизга, отлар 7,9 фоизга, туялар 4,4 фоизга, чўчқалар 1,5 фоизга кўпайди. Шунингдек, 2020 йилда баҳорги дала ва экиш ишларини ўз вақтида ўтказиш учун барча зарур чоралар кўрилди. Бугунги кунга қадар экиш ишлари якунланди», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар