Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -14 °С
Алматы: 2 °С

Қозоғистонда чорва хўжалиги рақамлаштирилади

3 Декабрь 17:16

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда «Хусусий фермер хўжаликлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси яқин кунларда парламентга киритилади. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Сенатдаги парламент эшитувида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг айтишича, вазирлик ветеринария соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш учун ветеринария хизматлари бозорини ривожлантириш, ветеринарлар маошини ошириш, марказий ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ветеринария хизматлари ўртасидаги ваколатларни аниқ ажратиш лозим. Рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг учун зарур маблағ ҳам ажратилган.

«Ҳозирда «Мал Дерек» дастури ва мобиль иловаси ишлаб чиқилмоқда. Ветеринария ҳужжатларининг асосий қисмини рақамли форматга ўтказиш орқали мутахассисларни қоғозбозликдан озод қилади ва ҳайвонларни рўйхатга олиш, эпизоотик ҳолат ва чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини назорат қилишнинг бутун жараёнини автоматлаштиради. Ушбу дастурий таъминотнинг биринчи версияси жорий йил охиригача ишлаб чиқилади ва келгуси йилда бир туманда синовдан ўтказилиши кутилмоқда. Кейин у қайта кўриб чиқилиб, бутун мамлакат бўйлаб фойдаланишга топширилади», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар