Қозоғистонда чиқиндиларни қайта ишлаш 30%га етказилади – экология вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев чиқиндилар билан ишлашни ривожлантириш режаларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини бошқаришни такомиллаштириш ҳақида. Шуни тан олишимиз керакки, бизда бу йўналишда ҳали кўп ишлар бор. Ривожланган мамлакатлар бу соҳада узоқ вақтдан бери инновацион ечимларга ўтишган. Ҳозирда биз бунга интилаяпмиз. Бугунги кунга қадар мамлакатдаги 3,2 мингта ахлатхоналарда 125 миллион тонна қаттиқ чиқиндилар тўпланган. 2019 йилда қайта ишлашнинг улуши 15 фоизни ташкил этди. Бироқ, бу жуда етарли эмас. Таққослаш учун, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 30 фоиздан ошади», - деди Мағзум Мирзағалиев Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, шу муносабат билан чиқиндиларнинг тўпланишини камайтириш учун қонунчилик асосида чиқиндиларни WASTE TO ENERGY технологиясидан фойдаланган ҳолда энергетик утилизация қилиш жорий қилинган.

«Ахлат ёқиб юборилади ва электр энергияси ишлаб чиқарилади, кейинчалик у умумий электр тармоғига сотилади. Бугунги кунга қадар 6 та тажриба шаҳарлари мавжуд. Булар Ақтўбе, Алмати, Атирау, Нур-Султан, Тараз ва Чимкент. Ҳокимликлар билан ер участкаларининг мавжудлиги, инфратузилма ва чиқиндиларни кафолатланган равишда юкланиши тўғрисида масалани фаол равишда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда», - деди вазир.

У пилот лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилган тақдирда, тажриба бошқа шаҳарларга ҳам татбиқ этилишига ишонтирди.

«Биз ушбу технология туфайли 2025 йилга келиб ишлов бериш даражасини 30 фоизга, яъни ўртача Европа даражасига етказамиз деб умид қиламиз», - дея хулоса қилди М.Мирзағалиев.

Сўнгги хабарлар