Қозоғистонда чиқарилган автомобиллар қайси мамлакатларга экспорт қилинмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сўнгги 10 йил ичида Қозоғистон машинасозлик саноати ўз маҳсулотини тўрт баравар оширди. Бу ҳақда Қозоғистон машинасозларининг VIII форумида Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат саноат дастурини амалга ошириш натижасида машинасозлик ишлаб чиқариш саноатида ўсиш локомотивига айланди. Сўнгги 10 йил ичида соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 4 бараварга, инвестициялар 2,5 бараварга, экспорт қарийб 3 бараварга ўсди ва 1,1 миллиард АҚШ долларига етди. 2018 йил якунларига кўра биринчи марта йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1 триллион тенгени ташкил этди ва қайта ишлаш саноатининг энг йирик тармоғи – металлургия билан тенглашди», - деди вазир.

Унга кўра, 2019 йил якунларига кўра соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1 триллион 472 миллиард тенгени ташкил этди. 2020 йилнинг 8 ойида соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 16,3 фоизга ўсди. Секторнинг 3 минг корхонасида қарийб 123 минг киши ишлайди.

«Давлат ва бизнеснинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида соҳада қарийб 367 миллиард тенге миқдоридаги 128 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди ва 16 мингга яқин иш ўрни яратилди. Меҳнат унумдорлиги 9,2 минг доллардан 15,5 минг долларгача кўтарилди. Экспортга чиқариладиган маҳсулот номи кенгайтирилди. Ҳозирда машинасозлик компанияларимиз ўз маҳсулотларини Россия, Хитой, Озарбайжон, Тожикистон, БАА ва Туркманистонга экспорт қилмоқда. Локомотивлар, юк ва йўловчи вагонлари, темир йўл ғилдираклари ва валлари, янги турдаги батареялар, насослар каби машинасозлик маҳсулотларининг янги турлари ишлаб чиқарила бошланди», - деди Бейбит Атамқулов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар