+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қозоғистонда чет элликлар олиб кирган автомобилларни мамлакатдан чиқариш муддати 30 сентябргача узайтирилди

9 Август 17:52
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда чет элликлар олиб кирган автомобилларни мамлакатдан чиқариш муддати 30 сентябргача узайтирилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Маъмурий полиция қўмитаси раиси ўринбосари Серик Тусупов чет элликлар томонидан Евроосиё ҳудудига олиб кирилган автомобиллар ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Президенти экологик хавфсизлик масаласига изоҳ берди ЕОИИнинг учинчи давлатлар билан ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади – ҚР Президенти ҚР Президенти ЕОИИ мамлакатларига трансчегаравий транспорт салоҳиятини ривожлантиришни таклиф қилди

«Ички ишлар вазирлигига давлат даромад органлари томонидан хорижий автомобилларнинг мамлакатдан чиқарилиши тўғрисида тақдим этилган маълумотлар бўйича тегишли сўровлар келмоқда. Божхона қонунчилигига биноан, чет эл фуқаролари Қозоғистонга ва ЕОИИнинг бошқа мамлакатларига божхона тўловларини тўламасдан вақтинча автомобил олиб кириши мумкин. Яъни, бу машиналар ЕОИИдан ташқаридаги бошқа мамлакатларда рўйхатдан ўтган. Бу нафақат Россия, Қирғизистон, Арманистон ва Беларусдан, балки бошқа учинчи давлатлардан олиб келинган машиналарга ҳам тегишли «, - деди С. Тусупов онлайн брифингда.

Унинг сўзларига кўра, бу имкониятдан асосан Қозоғистонда ишлайдиган чет элликлар фойдаланади.

»2020 ва бу йил (коронавирус туфайли), мамлакатлар ўртасидаги чегаралар ёпилди, шунинг учун чет элликлар ўз машиналарини ЕОИИдан олиб чиқа олмадилар. Шу муносабат билан, Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши чет элликларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг ЕОИИда бўлиш муддатини 2021 йил 30 сентябргача узайтирди»,-дея тушунтирди матбуот котиби.

Шунингдек, у Қозоғистонда чет элликлар томонидан олиб кирилган 3 мингга яқин автомобил борлигини айтди.

«Давлат даромад органларининг маълумотларига кўра, мамлакатга олиб кирилган, ЕОИИга тегишли бўлмаган, 3000 га яқин хорижий автомобиллар бор. Қозоғистонда қолиш муддати тугагач, улар депортация қилиниши керак. Шу тариқа, ЕОИИга аъзо бўлмаган мамлакатлардан келган чет эллик фуыаролари учун 30 сентябргача вақт берилди «,-деди Серик Тусупов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив