Қозоғистонда чет элликлар иштирокдаги 63 млрд долларлик лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда – ТИВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди «Қозоғистон Республикаси замонавий халқаро муносабатлар тизимида» халқаро конференциясида сўзлаган нутқида ўтган йили чет элликлар иштирокида 3, 67 млрд долларлик жами 44 та инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодий дипломатия ва хорижий сармояларни жалб этиш бўйича давлат сиёсатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 30 йил давомида мамлакатимиз иқтисодиётига 380 млрд доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этишга эришган сармоядорлар учун минтақавий марказга айланди», — деди Мухтар Тлеуберди.

ҚР Ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, 2021 йил якунига қадар 6 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш билан умумий қиймати 3,67 млрд долларлик хорижий капитал иштирокдаги 44 та инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган.

Ҳозир KAZAKH INVEST компанияси билан ҳамкорликда чет эл капитали иштирокидаги 63 млрд долларлик 450 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

«Халқаро инвестициялар учун рақобат кучаяётган бир шароитда биз мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз. Ўтган ҳафтада Ҳукумат мамлакатнинг 2026 йилгача бўлган сармоявий сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади. Ҳужжатда инвестициялар таркибини юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўзгартириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган», — деди Мухтар Тлеуберди.

ТИВ раҳбари ЖСТ вазирларининг ХII конференциясининг Женевада Қозоғистон раислигида ўтказилиши Қозоғистон учун катта тажриба бўлганини қўшимча қилди.

«Умид қиламизки, ушбу конференция натижалари халқаро савдо тизимини либераллаштиришга янги туртки беради. Биз Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо бўлиш бўйича режаларимизни изчил амалга оширмоқдамиз. Тегишли давлат органлари билан биргаликда ИҲТТ билан ҳамкорликнинг янги стратегияси ишлаб чиқилмоқда», — дея хулоса қилди Мухтар Тлеуберди.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар