+7 (701) 759 90 19
USD 429.84 EUR 482.32
RUB 5.77 CNY 67.32
Янгиликлар

Қозоғистонда чет эллик ишчилар квотаси 40 фоизга қисқартилди

13 Январь 11:25
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда чет эллик ишчилар квотаси 40 фоизга қисқартилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда чет эллик ишчиларни жалб қилиш учун жорий қилинган квота 40 фоизга қисқартилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар

«Қозоғистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун иш берувчиларнинг чет элдан 29 292 нафар ишчи жалб қилишига рухсат этилган, бу республика жами ишчи кучининг 0,32%ини ташкил қилади.

Квота 2019 йил билан таққослаганда (48 700 нафар) 40%, жумладан, 3-чи тоифа бўйича (мутаҳассислар) – 37%, 4-чи тоифа бўйича (малакали ишчилар) 23% қисқартилди», - дейилган хабарда.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари 4-чи тоифадаги чет эллик ишчиларни таклиф қилишдан бутунлай бош тортиб, иш берувчилар талабини маҳаллий мутаҳассислар ҳисобидан қондиришни режалаштирмоқда.

«Квотани қабул қилиш ички меҳнаи бозорини малакасиз хорижий ишчи кучидан ҳимоялашга, кўпроқ қозоғистонлик кадрларни ишга жойлаштиришга имконият яратади. Шу билан бир қаторда малакали чет эллик ишчиларнигина таклиф қилишга замин яратади», - деб таъкидлади вазирлик вакиллари.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив