Қозоғистонда чет элдан кўчиб келган қозоқлар қишлоқ жойдан қай тартибта ер сотиб олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бутунжаҳон қозоқлар ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Заутбек Турисбеков Ақмола вилоятининг Аршали туманида ташкилот томонидан бошланган «Уй-жой ва иш» лойиҳаси иштирокчилари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform ассоциация матбуот хизматига асосланиб.

«Учрашув давомида Заутбек Турисбеков йиғилган ватандошларга Бутунжаҳон қозоқлар ассоциацияси раиси, Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг V Қурилтойда берган кўрсатмаларининг бажарилиши тўғрисида маълумот берди. Хусусан, у Елбасынинг чет элдаги қозоқларни тарихий Ватанига қайтариш, қозоғистонликларнинг заиф қатламлари уй-жой муаммоларини ҳал қилиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича кўрсатмаларининг бажарилиши тўғрисида сўзлаб берди», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бутунжаҳон қозоқлар уюшмаси 3 йил ичида учун Ақмола ва Туркистон вилоятларида уй-жойга муҳтож маҳаллий аҳоли ва ватандошларга «Асар» усули бўйича коттежлар қуришни бошлади.


«Лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, у ер сотиб олиш ва уйлар қуриш учун давлат сармоясини талаб қилмайди. Чунки, ер аллақачон сотиб олинганлиги сабабли, уйларни ер эгаларининг ўзлари «Асар» усули бўйича қурилади. Бу юқори сифатли уй-жой нархини сезиларли даражада пасайтиради. Иссиқхоналар, озуқа майдончалари ва улгуржи бозор қуриш бўйича таклифлар тингловчилар томонидан яхши қабул қилинди. Чунки буларнинг барчаси агрос шаҳарчалар қурилиши иштирокчилари ва уларнинг оилаларини иш билан таъминлашга қаратилган», - дейишди ассоциация мутахассислари.

Ассоциация раиси ўринбосари икки ҳудудда тажриба лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилганлигини, ундан кейин Павлодар, Жамбил, Ақтўбе, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари амалга оширилганлигини таъкидлади.

Бугунги кунда пилот лойиҳа ҳудудларида олиб борилаётган геодезик тадқиқотлар асосида ер участкаларининг чегаралари, йўллар ва бошқа коммунал хизматларнинг ўтадиган жойлари аниқланди. Коттежлар қурилиши 15 май куни бошланган. Режага кўра, агрос шаҳарчада биринчи уйлар келаси йилнинг кузида бой кутариши керак.


Ақмола вилояти Аршали туманидан 196 гектар ер сотиб олинди. Бу ерда 1282 та коттеж қуриш режалаштирилган.


«Ер эгалари асосан Ўзбекистоннан келган ва мамлакатнинг шимолий қисмида қолиш, яшаш ва ишлашни истаган ватандошлар», - дейишди лойиҳа муаллифлари.




Сўнгги хабарлар