Қозоғистонда чекка ҳудудларга тиббий поездлар йўлга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа ишга туширилди. «Тиббий поездлар» мамлакатнинг чекка ҳудудларида яшовчи 60 мингга яқин аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия саноат ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Мазкур лойиҳа туфайли чекка қишлоқларда яшовчи аҳолига кўчма кўп тармоқли ёрдам кўрсатилади. Дунёда пандемия ва эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётган бир шароитда сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш энг долзарб муаммо ҳисобланади. Шундай қилиб, поездлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами ва консултатив-диагностика ёрдамини кўрсатади, беморларни лаборатория усулларидан фойдаланган ҳолда текширади, керак бўлганда мини-операцияларни амалга оширади, режалаштирилган касалхонага ётқизиш учун ёълланмалар беради. Бу туман ва вилоят шифохоналаридан олисда жойлашганлиги сабабли аҳолининг касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш каби ўткир муаммони ҳал қилмоқда.

2022 йилда Қозоғистон бўйлаб иккита тиббий поезд йўналиши режалаштирилган бўлиб, жами улар чекка ҳудудлардаги 147 та станцияни қамраб олади.

«Жәрдем» тиббий поезди 23 майдан 6 ноябрга қадар 80 та, «Саламатты Қазақстан» 20 июндан 2 ноябргача 67 та станцияга боради.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги поездларни тиббий бригадалар ва зарур жиҳозлар билан таъминлайди. Айтиш жоизки, тиббиёт ходимлари: терапевт, педиатр, кардиолог, невропатолог, офталмолог, ЛОР, гинеколог, жарроҳ, уролог, маммолог, стоматолог каби турли профилдаги малакали мутахассислар билан кенгайтирилди. Бу йил психолог ва дерматовенеролог ҳам қўшилди. Тиббий асбоб-ускуналар - Япония ва Германияда ишлаб чиқарилган.

Лойиҳа биринчи марта 2009 йилда бошланган ва 2019 йилда коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилганди. Ушбу даврда учта «Денсаулық», «Жәрдем» ва «Саламатты Қазақстан» консултатив-диагностик поездлари Қозоғистоннинг 1700 дан ортиқ чекка ҳудудларида бўлиб, 488 881 нафар аҳолини, шу жумладан 101 614 нафар болани тиббий кўрикдан ўтказди, 1 647 138 та диагностика процедураси, 11 981 та кичик врачлик операциялари, ўтказилди, маммолог шифокорлар 67 148 нафар аёлни кўрикдан ўтказди, шифокор кўригига жами 2 873 542 марта ташриф буюрилган.

Сўнгги хабарлар