Қозоғистонда чўмилиш рухсат этилган 487 та пляж мавжуд

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ҳудудида чўмилиш мумкин бўлган жойлар маълум бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда мамлакатимизда 487 та чўмилиш жойи мавжуд. Улардан 149 таси коммунал ва 338 таси хусусий пляжлар. Бугунги кунга қадар Абай, Жетису, Улитау вилоятларида рухсат этилган жойлар рўйхати тасдиқланмаган. Алмати ва Қарағанди вилоятлари маъмуриятининг қарори қайта ишлашни талаб этади. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур қутқарув ускуналари билан жиҳозланган 307 та пляж мавжуд», - деди Юрий Ильин Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, 180 та чўмилиш жойи тиббиёт пункти ва болалар учун чўмилиш жойи билан таъминланмаган.

«Ҳудудлар бўйича Қарағанди вилоятидаги 75 та жойдан 63 таси, Манғистау вилоятидаги 38 та жойдан 34 таси, Павлодар вилоятидаги 42 та жойдан 25 таси, Қостанайда 25 та жойдан 12 таси етарли даражада зарур жиҳозлар ва воситалар билан таъминланган. Чўмилиш жойиларини жиҳозлаш - хавфсизлик талабларидан биридир. Шу муносабат билан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари расмий ва жиҳозланган чўмилиш жойилар сонини камида 15-20 фоизга ошириши керак», - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар