+7 (701) 759 90 19
USD 428.71 EUR 519.12
RUB 5.79 CNY 66.61
Янгиликлар

Қозоғистонда бу йил кичик ва ўрта бизнес субъектларига 2,5 трлн тенге кредит берилади

4 Май 11:26
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда бу йил кичик ва ўрта бизнес субъектларига 2,5 трлн тенге кредит берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат йиғилишида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Йил охирига қадар кичик ва ўрта бизнесга бериладиган имтиёзли кредитлар ҳажми 2,5 трлн тенгени ташкил этади. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

«2020 йил 3-чорагида иқтисодиётдаги кичик ва ўрта бизнеснинг улуши 30,5 фоизга етди. Кичик ва ўрта бизнес субъектлари томонидан 2020 йилда 32,7 трлн тенгени ташкил этди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда ушбу соҳада 3,4 миллион киши ишлайди. Вазир ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қабул қилинган ислоҳотлар Қозоғистонни 2019 йилда Doing Business рейтингида 25-ўринга кўтарилишига имкон берганини эслади.

«Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, айниқса, пандемия ва тадбиркорлар учун мавжуд чекловлар шароитида жуда муҳимдир. Шу муносабат билан жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни имтиёзли кредитлаш бўйича ишлар давом этмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида 663 млрд тенге миқдарида 16 мингдан зиёд лойиҳа имтиёзли молиялаштирилди. Йил якунларига кўра, 2,5 триллион тенге миқдорида 47 мингдан зиёд лойиҳага имтиёзли кредитлар берилади», - деди Асет Ерғалиев.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив