Қозоғистонда бу йил 200 дан ортиқ янги мактаблар қурилади – ҚР Бош вазири ўринбосари

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мактабларда ўрин танқислиги 260 мингга етди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тоғжанов Ҳукуматдаги онлайн матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатида ижтимоий соҳа ва унинг ривожланиши билан боғлиқ қатор тизимли вазифаларга ойдинлик киритди ва белгилаб берди. Хусусан, таълим ва фан соҳасидаги биринчи вазифа - 1000 та янги мактаб қуриш. Мустақиллик йилларида республикада 1900 га яқин янги мактаблар қурилди. Шунга қарамай, демографик ўсиш туфайли мактаблар етишмаяпти. Aгар бугунги кунда ўрин етишвовчилиги 260 минг бўлса, 2025 йилга келиб у тахминан 4 баробарга ошиши мумкин «, - деди Е. Тоғжанов.

Унинг сўзларига кўра, янги мактаблар қурилиши пайтида уни 2 мингдан 4 минггача ошириш ва хусусий сектор маблағлари ҳисобига қуриш режалаштирилган.

«Умуман олганда, бу йил камида 200 та янги мактаб қурилади. Натижада 2025 йилга келиб биз жойлар, шунингдек, авария һолатидаги ва уч сменали мактаблар етишмовчилигини тўлиқ ҳал қиламиз «,-деди Бош вазир ўринбосари.

Е. Тоғжонов аниқлик киритдики, кундузги қишлоқ мактабларини аҳоли жон бошига молиялаштиришга ўтиш амалга оширилади. Ҳозирги вақтда вилоятлар ўртасида мактабларни молиялаштиришда сезиларли фарқ бор.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар