Қозоғистонда бошқа тиллардан қўрқишади деган сўздан норозиман - Максим Рожин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - «Хорижий сиёсатчиларнинг Қозоғистон рус тили ва бошқа тиллардан қўрқади, деган важларига норозилик билдираман». Бундай фикрни Қозоғистон халқаро «Қозоқ тили» жамоат бирлашмаси вице-президенти Максим Рожин билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

– Бугун давлатимиз томонидан ҳар қандай миллат вакиллари ўз тили ва маданиятини билиши учун барча шароит яратилган. Мамлакатимизда рус, ўзбек, инглиз ва немис тилларида фаолият юритувчи умумтаълим мактабларининг мавжудлиги бунинг исботидир. Болаларни она тилида ўқитиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратаётган давлатлар саноқли бўлса керак. Менимча, Қозоғистон ҳам шундай давлатлардан бири. Бунга рус, инглиз, немис ва ўзбек тилларидаги мактабларимиз мисол бўла олади.

Шунинг учун мен хорижий сиёсатчиларнинг Қозоғистон рус тили ва бошқа тиллардан қўрқади, деган важларига норозилик билдираман. Мен бир рус-қозоғистонлик сифатида бундай гапларга йўл йўқ, деб ўйлайман. Ишончим комилки, бу мамлакатимиздаги ҳақиқий манзарани бузишдир», - деди у Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХI сессиясида.

Шунингдек, аҳоли давлат тилига мурожаат қилгани, давлат хизматчилари ҳам бу тенденциядан қолишмаслиги кераклигини таъкидлади.

«Биз ҳозирда Халқаро қозоқ тили жамияти орқали тил лойиҳасини йўлга қўймоқдамиз. Ушбу лойиҳа кичик ва ўрта бизнес субъектларига визуал ахборот тўғрисидаги қонун талабларини тушунтириш ва уларга риоя қилишда ёрдам беради. Жамият қозоқ тилига ўтаётган экан, давлат хизматчиларига нисбатан бу талабни кучайтириш керак, деб ҳисоблайман. Чунки қозоқ тили ҳозир жамиятнинг асосий тилига айланиб бормоқда. Бу халқнинг талаби. Шунинг учун мен давлат хизматчиларининг қозоқ тили бўйича имтиҳон натижаларини ҳисобга олиш керак, деб ҳисоблайман», — деди Максим Рожин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар