Қозоғистонда болаларнинг CОVID-19 га қарши эмлаш ёшини қисқартириш масаласи ўрганилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон болаларни коронавирусга қарши эмлаш ёшини қисқартириш масаласини ўрганмоқда. Бу ҳақда «Астана тиббиёт университети» НАЖ болалар юқумли касалликлари кафедраси мудири, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мустақил болалар юқумли касалликлари бўйича бош мутахассиси Динагул Баешева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Болаларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ёшини етти ёшга қисқартириш мумкинми?», - деб сўради журналистлар МКХда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Динагул Баешева Қозоғистонда мавжуд бўлган коронавирусга қарши вакциналар 12 ёш ва ундан катта болаларга мўлжалланганлигини эслатди.

«Маслаҳат қўмитаси болалар учун эмлаш ёшини пасайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Биласизки, бизнинг клиник протоколларимиз ва инновацияларимиз доимо далиллар базасига, халқаро тавсияларга асосланади. Биринчи тавсиялар пайдо бўлиши билан биз бу масалани дарҳол кўриб чиқамиз. Бугун биз ушбу ҳужжатларнинг барчасини ўрганмоқдамиз. Биз бу масалани кўриб чиқяпмиз», — деди Динагул Баешева.

Қозоғистонда ҳозирда аҳолини эмлаш ва қайта эмлаш учун уч турдаги ваксиналар мавжуд: QazVac, Sinopharm ва Pfizer.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йил охиригача қўшимча равишда 500 минг доза миқдоридаги QazVac вакциналарини ва 300 минг дозалик Pfizer вакциналарини харид қилишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар