+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Қозоғистонда болаларни коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланади

23 Июль 19:23
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда болаларни коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Қозоғистонда болаларни қачон эмлаш режалаштирилаётганини айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Тошкентда Марказий Осиёда тубуркулёзга қарши кураш масалаларига бағишланган 5- халқаро конференция бўлиб ўтмоқда Қозоғистон Кардиология ва ички касалликлар илмий-тадқиқот институти JCI сертификатини олди Қозоғистонда патогенлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг иш ҳақини 50 фоизга ошириш таклиф қилинди

«Бизнинг болаларимиз эмланиш имкониятига эга бўлиши керак. Ҳозирча аниқ бир санани айта олмаймиз. Аммо ҳозирда кўплаб ота-оналар мурожаат қилишади ва ўз фарзандларини эмлашни сўрашади, афсуски, ҳозиргача Қозоғистонда бундай вакциналар мавжуд эмас. Имконият пайдо бўлиши билан биз эмлашни бошлаймиз, - деди Алексей Цой марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Вазирнинг таъкидлашича, болаларни эмлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади, ота-оналар танлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Аввалроқ Қозоғистонда эмлашдан сўнг қанча одам коронавирус билан касалланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Эсмагамбетова марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда эмлашдан сўнг 4765 та КВИ инфекцияси қайд этилганлигини айтди.

«Бу эмланганлар сони бўйича ҳали ҳам аҳамиятсиз, 0,09% ни ташкил қилади», - дея изоҳ берди Айжан Есмағамбетова.

Муаллиф: Серик Сабеков


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив