Қозоғистонда болаларни 1-синфга қабул қилиш учун аризаларни топшириш муддати эълон қилинди

None
ASTANА. Кazinform - Янги ўқув йилида 400 мингдан ортиқ болалар биринчи синфга боради. Биринчи синфга қабул қилиш учун ариза топшириш 1 апрелдан бошланади ва 1 августга қадар давом этади, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.

Давлат таълим хизмати электрон ҳукуматнинг egov.kz веб-портали ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимларида мавжуд.

Олти ёшдан бошлаб болалар ота-оналари ёки қонуний вакилларининг аризасига биноан биринчи синфга қабул қилинади. Аризага боланинг №065у шаклдаги тиббий маълумотномаси, 026/у-3 шаклдаги тиббий паспорти ва 3х4 ўлчамдаги иккита фотосурати илова қилинади. Аризалар душанбадан жумагача, дам олиш ва байрам кунларидан ташқари қабул қилинади. Шунингдек, 1-2 апрель дам олиш куни бўлгани учун аризалар 3 апрелдан кўриб чиқилади», - деди вазирликнинг Ўрта таълим қўмитаси бош эксперти Ерлан Маемеров.


Сўнгги хабарлар