Қозоғистонда
27 Декабрь 15:55

Қозоғистонда "Болалар ва ўсмирлар китобхонлигини қўллаб-қувватлаш йили" узайтирилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда «Болалар ва ўсмирлар китобхонлигини қўллаб-қувватлаш йили» 2023 йилгача узайтирилади. Бу ҳақда Маданият ва спорт вазири Ақтоти Раимқулова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Болалар адабиёти йили доирасида жами 40 дона болалар китоби тақдимотида Маданият ва спорт ишлари вазири таъкидлаганидек, вазирлик томонидан 492 минг нусха тиражли 168 дона ижтимоий аҳамиятга эга китоблар нашр этилиб, аҳолига тарқатилди.

Вазирнинг маълум қилишича, нашр этилган 34 та китоб мамлакат адибларининг асарларидир.

– Бундай ижобий ташаббусларни давом эттириш мақсадида Болалар ва ёшлар китобхонлигини қўллаб-қувватлаш йилини 2023 йилгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ишончимиз комилки, бу ташаббуслар болалар ва ўсмирлар адабиётининг бугунги классик адиблари келажакда Бердибек Соқпақбаев, Сайин Муратбеков, Сансизбай Сарғасқаев каби ижодкорларнинг камол топиб, шаклланишига хизмат қилади», — деди Ақтоти Раимқулова.

Айтиш жоизки, болалар ва ўсмирлар учун жами 120 минг нусхада 40 та китоб нашр этилиб, республика давлат кутубхоналарига бепул тарқатилди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Янгиликлар

Архив