Қозоғистонда болалар учун SIM карта жорий этилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда болалар учун ягона тарифга эга SIM карта жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Сенат депутатларининг саволига берган жавобида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кунда кибербуллингга қарши чоралар, 2020-2023 йилларга мўлжалланган болалар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, оиладаги зўравонликка қарши кураш ва ўспиринлар орасида ўз жонига қасд қилиш масаласини ҳал қилиш бўйича йўл харитаси доирасида амалга оширилмоқда. Таълим ва фан, Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирликлари, Ички ишлар вазирликлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, ёшлар ва болалар ўртасида интернетга қарамликнинг олдини олиш, фуқароларнинг рақамли обрўсини ҳимоя қилиш, ижтимоий тармоқлар ва интернет тармоғини мониторинг қилиш ва блокировка қилиш, шунингдек, болаларни номақбул интернет-контентга киришдан ҳимоя қилиш учун болаларга ягона тарифга эга SIM картани жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўрмоқда», - деди Асқар Мамин.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар