Қозоғистонда болалар фаровонлиги индекси 2022 йили жорий этилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Премьер-Министр Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида 2022 йилда Қозоғистонда болаларнинг фаровонлиги индексини жорий этиш таклифини қўллаб-қувватлашини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ҳар бир боланинг болалиги бахтли ва ғамхўрликка тўла бўлиши керак. Шунинг учун, мен 2022 йилда Қозоғистонда болалар фаровонлиги индексини жорий этишни таъминлаш зарурлигини қўллаб-қувватлайман. У халқаро талабларни ҳисобга олган ҳолда, барча муҳим соҳаларни: хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, таълим, моддий фаровонлик, болаларнинг ижтимоийлашувини қамраб олиши керак», - деди Асқар Мамин.

Ҳукумат раҳбари индекс ёрдамида давлат идораларида болаларнинг аҳволини яхшилаш бўйича ишларнинг самарадорлиги назорат қилинишини таъкидлади.

«Таълим муассасаларида, кўчада ва бошқа жойларда болалар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Маълумки, Давлат раҳбари фавулодда вазиятларда ўқитувчилар ва болаларнинг ҳаракат алгоритмини ишлаб чиқиш, тегишли ўқув ва тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича кўрсатма берди. Шу муносабат билан мен Таълим, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Вилоят ҳокимликларига 2 ҳафта ичида таълим ва мактабдан ташқари таълимда тегишли хавфсизлик инфратузилмасини таъминлаш бўйича Йўл харитасини ишлаб чиқишни топшираман», – деди Премьер-Министр.

Сўнгги хабарлар