Қозоғистонда бола бир ёшга тўлгунга қадар тўланадиган нафақа 1,5 йилгача узайтирилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Келажакда бола парвариши билан шуғулланувчи қозоғистонликлар давлатдан 1 йил эмас, 1,5 йилга нафақа олишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасида бўлиб ўтган брифинг чоғида Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси бош директори Нурсулу Кемел маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ижтимоий кодекс доирасида бола парвариши учун давлат томонидан бериладиган нафақа муддатини 1 йилдан 1,5 йилгача узайтиришни таклиф қиламиз. Жамғарманинг фаолияти фақат ижтимоий нафақалар тўлаш билан чекланмайди. Биз умумий тизим барқарорлигини, шу жумладан молиявий барқарорликни сақлаш учун жавобгармиз. Умумий ижтимоий жавобгарлик узоқ муддатли вазифадир. Аммо ҳозирча бола парвариши учун бериладиган нафақа муддати узайтирилиши ҳақида аниқ бир нарса дея олмайман», — деди Нурсулу Кемел журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир бу масала муҳокама қилинмоқда. Якуний қарор жамоатчиликка эълон қилинади.

– Бундан ташқари, боқувчисини ва меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда бериладиган нафақа ҳам жуда муҳим. – Бугунги кунда 160 мингдан ортиқ киши ушбу турдаги нафақани олади, – дейди у.

Айтайлик, мамлакатда 1 ёшгача бўлган бола парвариши учун ўртача тўлов миқдори 41 минг тенгени ташкил этади.

Бунгача жамғарма раҳбари ижтимоий тўловлар қандай тақсимланишини ҳисоблаб чиққан эди.

Шунингдек, боқувчисини йўқотган оилаларга бериладиган нафақа 9 фоизга оширилгани маълум қилинди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар