Қозоғистонда боғча учун навбатларнинг ягона маълумотлар базаси яратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Боғча учун ягона навбат базаси яратилади. Бу ҳақда ҚР Таълим вазири ўринбосари Ғани Бейсембаев мълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Мактаб ёшидаги болалар учун 34 мингдан ортиқ ўринли 322 та, 5 ойда 9,4 минг ўринли 130 та боғча очилади. Йил якунига қадар 3-6 ёшли болаларни боғчалар билан таъминлашни 99,3 фоизга етказиш кўзда тутилган. Хусусий боғчаларда муаммоларнинг олдини олиш мақсадида хавфсизлик чораларини кучайтириш, малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, видеокузатув, мебел жиҳозлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш, давлат буюртмасининг сифатини ваучер механизми орқали такомиллаштириш режалаштирилган»

, - деди у.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, жорий йилда 15 минг нафардан ортиқ педагог янги намуна бўйича малака оширмоқда. Бу, ўз навбатида, таълим сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.

«Ошкораликни таъминлаш мақсадида навбатларнинг ягона маълумотлар базасини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Янги ўқув йилида энг яхши болалар боғчалари негизида 34 та малака марказлари ташкил этилиши режалаштирилган. Жорий йилда 25 минг нафардан ортиқ болани мактабларга хавфсиз ташишни таъминлаш мақсадида биринчи марта махсус мактаб автобуслари парки кенг кўламда янгиланмоқда. Ҳокимликлар 515 та мактаб автобуслари сотиб олади. Шу ой ичида биринчи автобуслар Ақмола вилоятига етказилади»

, - деди Ғани Бейсембаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар