Қозоғистонда блиц шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси қанча

Фото:
ASTANА. Кazinform – Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон шахмат федерацияси ижрочи директори Гулмира Даулетова Алмати шаҳрида ўтказилган блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси катта эди. Хабарингиз бор, ўша мусобақада қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева чемпион бўлди. Унга 40 минг доллар мукофот берилди. Эркаклар ўртасида чемпионлик унвони учун эса 60 000 доллар берилди. Бундан ташқари, жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритган Динара Садуакасова 30 минг доллар мукофот олди. Жансая Абдималик ҳам 5-ўрин учун гонорар олди», - дейди Гулмира Даулетова.

Унга кўра, кеча Қозоғистон шахмат федерацияси конгрессида Жансая Абдималик, Бибисара Асаубаева, Динара Садуақасова ва Ринат Жумабаевга энг юқори «Жеңіс»(ғалаба) ордени топширилди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар