Қозоғистонда бизнесни ривожлантириш лойиҳаси иштирокчилари 146 мингдан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 2021-2025 йилларга мўлжалланган тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси иштирокчилари сони 146,5 минг нафардан ошди, деб хабар беради Kazinform.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, дастур доирасида 136,8 минг киши иш билан таъминланган, шундан 69,8 минг нафари доимий иш билан таъминланган.

«Иш берувчилар илтимосига кўра 1,3 минг киши ўқув ташкилотларига юборилди. 1000 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун давлат гранти олди.

70,7 минг киши имтиёзли иш ўринларига ишга жойлаштирилди. 10,7 минг киши ижтимоий иш ўринларига, 7,4 минг нафари ёшлар амалиётига, 51,6 минг нафари жамоат ишларига жойлаштирилди. «Биринчи иш ўрни» лойиҳаси бўйича 869 нафар, «Авлодлар шартномаси» лойиҳаси бўйича 114 нафар киши иш билан таъминланди», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2017-2021-йилларга мўлжалланган «Enbek» бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш Давлат дастури доирасида амалга оширилди. 2021 йилда дастурда 651,8 минг киши иштирок этди.

Бундан ташқари, «Enbek» дастурининг йўналишларидан бири доирасида фуқаролар ишчи кучи кўп бўлган ҳудудлардан ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларга кўчирилди.


Сўнгги хабарлар