Қозоғистонда «Бизнес учун ҳукумат» веб-портали яратилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун ҚР Парламенти Мажилиснинг ялпи мажлисида «Иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича Қозоғистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленовнинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси Президентнинг «Қозоғистон янги вазиятда: ҳаракат босқичи» номли Мурожаатномаси ва Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси йиғилишида юклатган вазифалари, шунингдек иқтисодий ўсишни тиклаш комплекс режасида кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга қаратилган. Таклиф қилинаётган тузатишлар 81 та қонун ҳужжатларига, шу жумладан 9 та йўналиш бўйича 14 та кодексга ва 67 та қонунга ўзгартириш киритишни назарда тутади.

«Инвестицияларни жалб қилиш учун Инвестиция шартномаси деб номланган янги воситани жорий этиш таклиф қилинмоқда. Механизмларни такомиллаштириш ва давлат-хусусий шериклик процедураларини оптималлаштириш режалаштирилган.

»Тадбиркорлик ва реал секторни ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектлари учун қулай муҳит яратиш мақсадида «Бизнес учун ҳукумат» веб-порталини ва бизнес шериклар реестрини амалга ошириш бўйича тегишли функцияларни тасдиқлаш таклиф қилинмоқда«, - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар