Қозоғистонда битирув кечасини ресторанда ўтказиш тақиқланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Эпидемиологик вазият яхшилангани муносабати билан жорий йилда битирув кечалари ўтказилади. Аммо бу тадбирларнинг барчаси мактаб ичида ўтказилиши керак.

Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазирлигининг Мактабгача ва ўрта таълим қўмитасининг тарбиявий ишлар ва қўшимча таълим бошқармаси бошлиғи Самал Қадирова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири .

«Маълумки, мактаб ўқувчилари мактабни битиришни интиқлик билан кутмоқда, чунки бу ёшларнинг янги ҳаётга қадам қўйганини билдиради. Сўнгги икки йил ичида коронавирус эпидемияси мактаблар ва ўқитувчилар учун анъанавий хайрлашув кечаларини ўтказишга йўл қўймади. Бугунги кунда эпидемиологик вазият битирув кечаси ўтказиш имконини беради. Аммо бутун оқшом мактабда ўтиши керак. Мактаб васийлик кенгашлари ва таълим бўлимлари битирувчиларнинг ота-оналарига ушбу тадбирларга сарфланаётган маблағ беҳуда кетишини тушунтиришлари зарур. Бу кун тартибидаги асосий масалалардан бири», - деди Самал Қадирова.

Таълим ва фан вазирлиги тавсияларига кўра, битирув кечаси таълим ташкилоти томонидан ташкил этилиши керак.

Қуйидаги масалаларга рухсат берилмайди:

- байрам тадбирларига аниматорлар, дам олиш агентликлари, пуллик рассомлар, хусусий студияларни жалб қилиш;

- байрам дастурхони ташкил этиш;

- автомашиналарни ижарага олиш ва шаҳар (туман) бўйлаб экскурсиялар ўтказиш;

- мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига совғалар олиш учун маблағ тўплаш;

- Кўнгилочар муассасаларда битирув кечалари ўтказиш.

Қозоғистоннинг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ 2022-йил 25 май куни бўлиб ўтади. Аттестатлар 2022 йил 16-17 июн кунлари тантанали равишда топширилади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар