Қозоғистонда бирнечта ҳудудда карантин жорий қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида бирнечта ҳудудда карантин жорий қилинади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шимолий Қозоғистон вилоятида эпидемиологик вазият мураккаблашди. Айни пайтда 276 бемор Петропавлдаги юқумли касалликлар шифохоналарида даволанмоқда. 16 бемор реанимация бўлимида. Вилоят бош санитария шифокори фармонига биноан карантин талаблари кучайтирилади ва Петропавл шаҳри ва Қизилжар туманида 9 ноябрь куни карантин жорий қилинади. Шаҳарга тўсиқсиз кириш имкониятига эга бўлган корхоналар рўйхати тузилмоқда. Озиқ-овқат ва тиббий буюмларнинг эркин ҳаракатланиши учун яшил коридор ташкил этилади. Улар назорат пунктлари орқали ПЗР синов сертификатисиз ўтишлари мумкин. Йирик савдо марказларининг иш вақти ҳам қисқаради. Дам олиш кунлари жамоат транспорти тўхтайди ва бир қатор объектлар ёпилади.

Эпидемиологик вазиятнинг оғирлашиши сабабли Қостанай шаҳри икки ҳафта давомида ёпиқ бўлади. Ҳозирда тегишли қарор ишлаб чиқилмоқда. Кейинги душанбадан бошлаб вилоят маркази назорат пунктлари билан қўршаб олинади. Бир кунда касалланганлар сони 10 кишидан ошадиган аҳоли пунктларида санитария назорат пунктлари ўрнатилади. ПЗР сертификатига эга бўлмаган фуқаролар энди ҳудудга кира олмайдилар. Кечки соат 9 дан эрталаб 6 гача транспорт ҳаракати чекланган. Шу билан бирга, таксилар ва автобусларнинг ҳаракатланиш вақти қисқаради. Илгари фаолият юритган гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар якшанба куни ёпиқ бўлади.

Шарқий Қозоғистон вилоятида вазият жиддийлашган. Ҳудудда ҳаво ва темир йўл рейслари қисқартирилгани ва санитария назорат пунктлари ўрнатилганига қарамай, вазият қийинлигича қолмоқда. Ҳозирда вилоят «қизил ҳудуд» мақомига эга.

Алмати вилоятининг Шарқий Қозоғистон вилояти билан чегарасида санитария станцияси ташкил этилди. Умумий овқатланиш жойларига ташриф буюрувчилар сони чекланган. Компьютер клублари, ёпиқ аттракционлар, биллиард, боулинг марказлари каби кўнгилочар муассасалар ёпилади. Маданий, спорт ва оилавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади.

Павлодар вилоятида бир кунда 70 га яқин одам янги коронавирус билан касалланган. Шу сабабли карантин чоралари тўғрисидаги фармонга ўзгартиришлар киритилди. Шаҳар атрофидаги йўловчилар ташишдан ташқари, шаҳарлараро ва туманлараро автобуслар тўхтатилади. Карантин чекловлари келаси душанба куни кучга киради. Агар вазият ёмонлашса, назорат пунктлари ўрнатилиши мумкин. Барча карантин чекловлари 9 ноябрьдан кучга киради.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида ўтган суткада элликга яқин киши коронавирус билан касалланган. Оғир касаллар сони кўпайган. Ҳозирда 10 киши реанимация бўлимида. Эпидемия қурбонларининг барчаси пенсия ёшидаги одамлардир. Ҳуддда бир қатор чекловлар мавжуд.

Муаллиф: Алимхан Қанатўғли

Сўнгги хабарлар