Қозоғистонда Биринчи Президентга оид қонунчилик ўзгартирилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Сенаторлар давлат ташаббусларини Президент билан маслаҳатлашиш заруратини бекор қилишни таклиф этмоқда. Бу қоида бугун палатанинг ялпи мажлисида сенаторлар томонидан кўриб чиқилган «Биринчи Президент – ​​Елбасы тўғрисида»ги Конституциявий Қонунда ёзилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим конституциявий қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси, шунингдек, «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Шу муносабат билан депутатлар «Хавфсизлик Кенгаши тўғрисида»ги ва «Қозоғистон халқ Ассамблеяси тўғрисида»ги қонунларга илгари таклиф этилган ўзгартиш ва қўшимчаларни муҳокама қилдилар. Ўзгартиришлар Елбасынинг Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши ва Қозоғистон халқ Ассамблеясига умрбод раислик қилиш ҳуқуқини бекор қилишни назарда тутади.

Юқори Палата депутатлари мажлис аъзоларининг аввал айтиб ўтилган барча ўзгаришларини маъқуллади. Бироқ у қонун лойиҳасини қуйи палатага қайта кўриб чиқиш учун қайтариб, ўз тузатишларини таклиф қилди.

«Сенаторлар қонун ҳужжатларига мамлакат Хавфсизлик Кенгашига, Қозоғистон халқ Ассамблеясига ўз вазифаларига мувофиқ Президент раҳбарлик қилишини назарда тутувчи ўзгартиришларни қўллаб-қувватладилар. Бундан ташқари, қонун муҳокамаси чоғида битта қоида киритилди. Унда «Биринчи Президент тўғрисида»ги қонундан давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид ташаббуслар Елбасы билан келишилиши кераклиги ҳақидаги банд олиб ташланди. Шунинг учун Сенат қонунчиликка киритилган ўзгартишларни концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлайди ва уларни битта ўзгартириш билан Мажилисга қайтаради», — деди сенатор Лаззат Сулеймен.




Эндиликда мазкур ўзгартириш Мажилис депутатлари томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинган тақдирда Қонун лойиҳаси имзолаш учун Президентга юборилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар