Қозоғистонда бир йилда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш 62 фоизга ошди

None
ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш 62 фоизга ошди. Ўсиш қайта ишланмаган суюқ мой ишлаб чиқариш ҳисобига ортиб бормоқда, дея хабар беради Kazinform Energyprom ресурсига таяниб.

Январ-декабр ойларида 537,1 минг тонна кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарилди. 2021 йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 62,2 фоизга кўп.

Ўсиш суръати қайта ишланмаган кунгабоқар ёғи (2,1 баробар) 376,7 минг тоннагача етиштириш ҳисобига таъминланди. Тозаланган кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш бир йилда 8,7 фоизга, яъни 160,4 минг тоннага ўсди.

Ўтган йилнинг январ-октябр ойларида маҳаллий корхоналар томонидан кунгабоқар ёғига бўлган талабнинг 81,5 фоизи (ички бозор ва экспорт) таъминланди.

Ишлаб чиқариш ҳажми 389,9 минг тоннага етди, бу 2021 йилга нисбатан 47,1 фоизга, импорт эса 88,6 минг тоннани ташкил этиб, 28 фоизга ошди.

Айтиш жоизки, кунгабоқар ёғи экспорти 2,5 баробарга, яъни 187,5 минг тоннага ошган. Бу мавжуд ресурснинг тахминан 40% ни ташкил қилади. Ушбу маҳсулотнинг ички бозорда сотилиши 12 фоизга (291,1 минг тонна) ошди.


Сўнгги хабарлар