Янгиликлар
Қозоғистонда бир йилда аҳоли сони қанчага кўпайди
16 Январь 11:17
Баҳам кўринг:

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси Қозоғистонда бир йилда аҳоли сони қанчага кўпайганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«2019 йил 1 декабрда Қозоғистон аҳолиси 18 млн 611,1 минг одамни ташкил қилди. Шундан 10 млн 875,7 минг одам (58,4%) шаҳарда, 7 млн 735,4 минг одам (41,6%) овулларда истиқомат қилади», - дейилган Қўмита хабарида.
Маълумотларга кўра, 2018 йил 1 декабрь билан таққослаганда юртимизда аҳоли сони 234,9 минг одамга ёки 1,3 фоизга кўпайган.
Ушбу давр мобайнида энг кўп ўсим юртимизнинг учта ҳудудида, жумладан Нур-Султан (61,7 минг одам), Алмати шаҳарларида (57,8 минг) ва Туркистон вилоятида (38,4 минг) кузатилган.
Муаллиф: Марлан Жиембай
Фикр қолдириш
Мавзуга оид
- Қозоғистонда 2020 йилда 936 мингдан ортиқ киши манзилли ижтимоий ёрдам олди
- Қозоғистонда турар жой банки 1350 та ипотека қарздорларига қўшимча ёрдам кўрсатди
- Бандликнинг йўл харитаси: Қозоғистонда 240 мингга яқин киши иш билан таъминланди
- Қозоғистонликлар қайси машиналарни афзал кўришади
-
Қозоғистонда 2020 йили «Меҳнат» давлат дастурида 649 минг киши иштирок этди
-
Қозоғистонда чет эллик меҳнат мигрантлари учун мамлакатда бўлиш қоидалари ўзгарди
Онлайн ходимлар