Қозоғистонда бир йилда 126 та хусусий мактаб очилган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сўнгги икки йил давомида Қозоғистонда хусусий мактаблар қурилиши фаол олиб борилмоқда. Барча таълим муассасалари давлат таълим буюртмасини олади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вице-вазири Бибигул Асилова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«2019-2020 йилларда 40 мингдан зиёд ўқувчига мўлжалланган 126 та хусусий мактаб очилди. Бунга мулкчилик шаклидан қатъий назар, умумтаълим мактабларида жон бошига молиялаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватланишнинг жорий этилиши ёрдам берди. Мактаблар қурилиши, жойлар етишмаслиги туфайли уч сменали мактаблар муаммоси ҳал этилади», - деди Бибигул Асилова.

Вице-вазирнинг сўзларига кўра, давлат-хусусий шериклик доирасидаги ҳамкорлик бўйича маслаҳатларни дастур оператори – «Молия маркази» АЖ беради.

Сўнгги хабарлар