Қозоғистонда бир суткада 86 кишида коронавирус ва пневмония аниқланди

Фото:
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонда бир суткада 80 та коронавирус ва 6 та пневмония юқтириш ҳолати аниқланди, дея хабар беради Кazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Жорий йилнинг 25 март ҳолатига кўра, ҳудудларда 1729 нафар (коронавирус (КВИ+) – 1555, пневмония (КВИ-) – 174) бемор даволанмоқда. Уларнинг 152 нафари стационарда, 1577 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+ ва КВИ- билан касалланган беморлар орасида:

- 3 кишининг аҳволи оғир,

- 2 нафар беморнинг аҳволи жуда оғир,

- 2 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Сўнгги хабарлар