Қозоғистонда бир одам бир ойда 1,5 кг шакар истеъмол қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар ширинликларни яхши кўради. Мамлакатда бир киши ўртача ҳисобда ойига 1,5 кг шакар истеъмол қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бироқ, energyprom.kz портали маълумотларига кўра, жорий йилда мамлакатда ширинлик истеъмоли камайган. Масалан, 2022 йилнинг биринчи чорагида аҳоли жон бошига ўртача 10,3 кг шакар, мураббо, асал, шоколад ва қандолат маҳсулотлари истеъмол қилинган. Бу 2021 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 1,3 фоизга кам. Ҳисобот даврида бир киши 4,5 кг шакар ишлатган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг уч ойига нисбатан 7,2 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, қозоғистонликларнинг музқаймоқ (1-чоракда аҳоли жон бошига 275 граммгача, 2,6 фоизга ўсган) ва шоколадга (223 граммгача, 0,5 фоизга) иштаҳаси очила бошлаган.

Ўтган ой охирида ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги Савдо қўмитаси раиси Ержан Қазанбаев мамлакатда етарли миқдорда шакар захираси, қарийб 67 минг тонна шакар мавжудлигини айтди.

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, мамлакат шаҳарларида шакарнинг ўртача нархи килограмми учун 439 тенгени ташкил қилади. Энг қиммат шакар Алмати (463 тенге), Қарағанди (461) ва Атирау (460) шаҳарларида сотилади. Шакарнинг энг паст нархлари Ақтўбе (378 тенге), Ақтау (397) ва Петропавл (401) шаҳарларида қайд этилган.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар