ASTANА. Кazinform – Ўтган сутка давомида мамлакатда 22 нафар коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати аниқланди, дея хабар беради Каzinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
24 март ҳолатига кўра, ҳудудларда 1789 нафар (коронавирус (КВИ+) бўйича 1619 нафар, пневмония (КВИ-) бўйича 170 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 140 нафари стационарда, 1649 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- бўлганлар орасида:
- 5 кишининг аҳволи оғир,
- 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир,
- 2 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.