Қозоғистонда бир қатор вазирликларга қўшимча ваколатлар берилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 6 та вазирликка қўшимча ваколат берилиши мумкин. Бу ҳақда «Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги «Ашиқ» НҲҲ порталида эълон қилинган Ҳукумат қарорида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжатга кўра, эндиликда вазирликларга қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:

Молия вазирлигига:

- ижтимоий таъминот соҳасидаги ваколатли орган томонидан белгиланадиган ягона тўловни тўлаш, ўтказиш ва тақсимлаш, шунингдек қайтариш тартиби тўғрисидаги келишув.

Маданият ва спорт ишлари вазирлигига:

- ёшларни маданий тарбиялаш ва уларнинг бўш вақтини ташкил этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

- ёшларнинг маданият масалалари бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат ижтимоий буюртмасини шакллантиришни амалга ошириш, унинг бажарилишини мониторинг қилиш ва натижаларини баҳолаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

- ижтимоий таъминот соҳасидаги ваколатли орган томонидан белгиланадиган ягона тўловни тўлаш, ўтказиш ва тақсимлаш, шунингдек қайтариш тартиби тўғрисидаги келишув.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига:

- чет элликлар учун Қозоғистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат олиш учун талаб қилинадиган касблар рўйхатини ва уни шакллантириш тартибини тасдиқлаш;

- ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича давлат ижтимоий буюртмасини шакллантиришни амалга ошириш, унинг бажарилишини мониторинг қилиш ва натижаларини баҳолаш;

- вақтинча ишсиз ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш.

Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига:

- ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассисларнинг намунавий малака тавсифларини ишлаб чиқиш ва меҳнат ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

- меҳнат бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ёшлар меҳнат ресурсларини яратиш, ташкил этиш, таъминлаш, шунингдек, уларнинг фаолияти мониторингини юритиш тамойилларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- ёшлар тараққиёти индексини жорий этиш ва ундан фойдаланиш тамойилларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- ёшлар ўртасида миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш.

Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигига:

- ижтимоий таъминот соҳасидаги ваколатли орган томонидан белгиланадиган ягона тўловни тўлаш, ўтказиш ва тақсимлаш, шунингдек қайтариш тартиби тўғрисидаги келишув.

Қарор 1 февралгача оммавий муҳокама қилинади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар