Қозоғистонда биохилма-хилликни сақлаш концепцияси ишлаб чиқилади

None
ASTANА. Кazinform - 2030 йилгача биохилма-хилликни сақлаш концепцияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 2 чорагида Глобал экологик жамғарма кўмагида 2030 йилгача Қозоғистон Республикаси биохилма-хиллигини сақлаш ва барқарор фойдаланиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Мазкур ҳужжатда ўрмон хўжалигини ривожлантириш, ўрмонларни асраб-авайлаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари кўриб чиқилади», — деди Ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари ўз жавобида.

Умуман олганда, Роман Слярнинг сўзларига кўра, ўрмон хўжалигини муҳофаза қилиш ва ривожлантириш ишлари Ҳукуматнинг доимий назоратида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар