Қозоғистонда беш йил ичида 3,5 мингга яқин 5G база станциялари қурилади

None
ASTANA. Kazinform – Яқин бир неча ой ичида Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида 5G тармоғи қамрови кенгайтирилади. Бу ҳақда «Қозоғистонда 5G экотизимини ривожлантириш» онлайн-конференциясида маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Tele2/Altel бош директори Сергей Коньков 5G технологияси бутун мамлакат бўйлаб қанчалик тез ва кенг тарқалишини тушунтирди.

«Аслида биз технологияни ишга тушириш, частота ресурсини олиш, тармоқни жойлаштириш мажбуриятини олдик. Келгуси беш йил ичида биз 3,5 мингга яқин база станцияларини қуришимиз керак бўлади, бу ҳозирги манзарада 5G потенциал мижозларининг 80% дан ортиғини қамраб олади. Бу бизнинг давлат олдидаги мажбуриятимиздир», – деди Сергей Коньков онлайн конференция давомида.

У 5G технологиясининг биринчи секторлари учта шаҳарда – Астана, Алмати ва Чимкентда ишга туширилганини айтди.

Шу билан бирга, тадбир давомида экспертлар 5G глобал ривожланиш тенденциялари ва стартаплар истиқболлари ҳақида сўз юритди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар