Валюталар курси:
    usd/kzt 434.24 eur/kzt 492.69

    rub/kzt 5.67 cny/kzt 68.46
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

Қозоғистонда «Беларус» тракторлари учун кабиналар ишлаб чиқарувчи завод қурилади

4 Декабрь 09:42

NUR-SULTAN. Кazinform - Қостанай вилоятида Минск трактор заводи билан биргаликда завод қурилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Минск трактор заводи билан биргаликда йилига 10 минг кабина (4,2 миллиард тенге, 100 га яқин иш ўрни, фойдаланишга топшириш муддати – 2022 йил) қувватига эга «Беларус» тракторлари учун кабиналар ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда», - деди А. Мухамбетов Марказий коммуникациялар хизматида.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа «Беларус» тракторларининг мавжуд ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш даражасини оширишга қаратилган.

«Яқин келажакда компания тракторлар учун дизель двигателлари, пластик қисмлар (капот, кабина томи, қанотлари), портал мостлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида умумий майдони 16 минг квадрат метр бўлган яна иккита ишлаб чиқариш биносини қуришни режалаштирмоқда, - деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар