Қозоғистонда барча йўловчи поездлари қатнови тўхтатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил 31 мартдан бошлаб Қозоғистон ҳудудлари ўртасида йўловчи ташиш тўлиқ тўхтатилди, деб хабар беради Kazinform «Жолаушылар тасымалы» АЖ матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Барча йўловчи поездлари (шу жумладан хусусий ташувчилар ва бошқалар) тўхтатилди. Айни пайтда поездлар ўз жойларига қайтмоқдалар. Охирги поезд 4 апрел куни тўхтайди.

«Жолаушылар тасымалы» АЖ, фавқулодда вазиятларда сафари бекор қилинган барча йўловчилар, кейинги олти ой ичида ҳар қандай қулай кунда чипта сотиб олишга сарфланган пулни тўлиқ қайтариб олиш имкониятига эга бўлишларини таъкидламоқда.

Ўтказиб юборилган поезд чиптасини онлайн тарзда савдо сайтларида, «Жолаушылар тасымалы» АЖ кассаларида ёки хусусий кассаларда қайтариб бериш мумкин.

12 мартдан бери 590 мингга яқин чипта йўловчиларга қайтарилди. Карантин режими тугагандан сўнг, кассалар ўз фаолиятини давом эттиради.

«Шу муносабат билан, биз барча йўловчилардан жамоат жойларида темир йўл чипталарини қайтарилиши муносабати билан шовқин қилмасдан хавфсизлик чораларига риоя қилишларини сўраймиз», - дейилади компания хабарида.

Сўнгги хабарлар