Қозоғистонда барча карантин чекловлари бекор қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Қозоғистонда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият барқарор эканини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб кунига ўртача 10 га яқин COVID-19 юқтириш ҳолати қайд этилади. Беморларнинг 95 фоиздан ортиғи тузалди.

«Маълумки, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси йиғилишида чеклов чораларини юмшатиш масалалари кўриб чиқилди ва бугун мамлакатда барча карантин чоралари бекор қилинди», - деди Ажар Ғиният.

Қайд этилишича, ЖССТ маълумотларига кўра, дунё миқёсида сўнгги бир ҳафта ичида КВИ билан касалланиш 12 фоизга камайди.


Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар