Қозоғистонда банкларнинг уй-жойни гаров сифатида ундириб олишига чекловлар қўйилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Банкларнинг уй-жойларни ундириб олишдан фойдаланишига чеклов қўйилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Сенат депутатлари саволига жавобан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукумат Миллий банк ва Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги билан биргаликда баҳолаш ва кафолат сиёсати соҳасидаги муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонунчиликка бир қатор тузатишлар ишлаб чиқди. Буджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига ўзгартишлар киритиш парламент мажлисида кўриб чиқилмоқда», - деди Бош вазир.

Бош вазирнинг жавобига кўра, ижро иши юритиш доирасида гаровга қўйилган мол-мулкни ундиришни қўллашда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қили кучайтирилади.

Сўнгги хабарлар