Қозоғистонда банкларга Россиянинг «МИР» карталари билан ишлашга рухсат берилди - агентлик

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистондаги банкларга «МИР» карталари бўйича тўлов ва пул ўтказмаларини қабул қилишга рухсат берилди, деб хабар беради Кazinform Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлигига таяниб.

«8 декабр куни АҚШ Молия вазирлигига Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасидан (ОFАC) хат келди. У ерда Америка агентлиги жисмоний шахслар, хусусан, Россиядан Қозоғистонга кўчиб келган фуқароларнинг кундалик ҳаётини та]минловчи операцияларни амалга ошириш учун «МИР» тизимининг банк карталаридан фойдаланишига қарши эмаслигини тушунтирди. Шу билан бирга, мактубда қайд этилишича, ушбу тўлов тизимидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида ушбу тўлов тизими орқали амалга оширилган операциялар алоҳида назорат остида бўлади», — дейилади агентлик хабарида.

Қозоғистон банклари «МИР» карталари бўйича тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш, шунингдек, жисмоний шахслар учун банкоматлар орқали нақд пул ўтказмаларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, «МИР» тизимига қўшилиш тўғрисидаги қарор Қозоғистон банклари томонидан ўз ривожланиш стратегиялари ва хатарларни ички баҳолаш тизимларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда қабул қилинади.

Фото: banki.ru


Сўнгги хабарлар